UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди Янгиликлар

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди

Янги мавсумга тайёргарликни Қўқон шаҳрида олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари , кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари куннинг биринчи ярмида тренажёр залида, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларни эса стадионда олиб боришмоқда. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Норбеков АГМКга қарши ўйинда олган жароҳатидан  буткул халос бўлган. "Шунқорлар" таркибида бир нечта маҳаллий ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи  Рустамжон Абдухамидов ҳам қўшилди. Жамоада селекция ишлари бир муддат ҳам тўхтагани йўқ. Шу кунларда таркибга яна янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев , ўтган мавсумнинг сўнгги баҳсларини кичик жароҳатлар  билан ўтказган эди. Қувондиқ ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида даволаш муолажаларини олиб, саломатлигини тиклаш билан банд. Рўзиев "шунқорлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида жамоа сафига қўшилади. 

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика