UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 19:21Суперлига. "Динамо" - "Сурхон". Таркиблар маълум  0 19:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  26 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  12 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1

"Қўқон-1912": Кичик "лочинлар" доғда қолдирилди ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

"Қўқон-1912": Кичик "лочинлар" доғда қолдирилди ФОТОМАҚОЛА

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари Ёшлар лигаси 9-тури майдонга тушиб сафардан ажойиб ғалаба билан қайтишди.
Вакилларимиз Наманганда “Навбаҳор”ни доғда қолдиришга муваффақ бўлишди.

Қуйида ушбу ўйинга бағишланган фотомақола билан танишинг:

photo_2016-05-14_05-26-10

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

photo_2016-05-14_05-26-19

Учрашувни бошқариб борган Равшан Кападзе, жамоаларни майдога бошлаб чиқди ва сардорлар иштирокида ўйинни ким бошлашини аниқлаб олмоқда.

photo_2016-05-14_05-26-28

photo_2016-05-14_05-26-34

Дуо билан бошланган иш хайрли якун топади.

photo_2016-05-14_05-26-59

Учрашувни вакилларимиз фаол бошлашди. Жалил Кимсановнинг ўйин дебютида чалқанча услубда берган зарбасини “Навбаҳор” посбони аранг қайтарди.

photo_2016-05-14_05-27-17

11-минут. Алишер Зиявиддиновнинг мана шу тўп узатишидан кейин ҳисоб очилди.

photo_2016-05-14_05-27-22

Достон Мелиқўзиевдан аниқ зарба ва …

photo_2016-05-14_05-27-28

… тўп дарвоза тўрида.

photo_2016-05-14_05-27-58

photo_2016-05-14_05-28-06

Достонбек Мелиқўзиев жамоамизнинг иқтидорли ёшларидан. У мавсумдаги дастлабки голини киритганидан хурсандмиз. Биз сендан яна голлар кутамиз Достонбек!

photo_2016-05-14_05-28-25

photo_2016-05-14_05-28-30

photo_2016-05-14_05-28-38

Учрашувда барча футболчилар жон-жахдлари билан, ҳар бир қарич майдон учун астойдил кураш олиб бордилар.

photo_2016-05-14_05-28-55

Ойбек Рустамов ёшлар терма жамоаси сафида йиғинда бўлиб қайтди. Ойбекдан умидимиз катта.

photo_2016-05-14_05-29-15

Ўйиндаги иккинчи голни Алишер Зиявиддинов киритди. Бурчак зарбасидан сўнг футболчимиз боши билан рақибларимиз дарвозасини ишқол қилди. Бурчакдан тўпни Муҳаммаданас Хасанов ошириб берган эди.

photo_2016-05-14_05-29-34

Гол завқи….

photo_2016-05-14_05-29-42

Ушбу вазиятда Жалил Кимсанов тепган тўп Хасан Асқаровнинг қўлига теккан эди. Вазиятга яқин турган қанот ҳаками эса байроқчасини кўтаришга жазм этолмади.

photo_2016-05-14_05-30-08

photo_2016-05-14_05-30-13

Иқтидорли ярим ҳимоячимиз Муҳаммаданас Ҳасанов секин-аста ўз ўйинини топиб бормоқда. У кеча жамоамизнинг иккита голига ассисентлик вазифасини бажарди.

photo_2016-05-14_05-30-36

photo_2016-05-14_05-30-43

Авазхон Маматхўжаев ажойиб ҳаракатлари эвазига навбатдаги тўпни киритди.

photo_2016-05-14_05-30-48

Муҳаммаданас Ҳасановдан тўпни қабул қилиб олган Авазхон Маматхўжаев икки рақибни алдаб ўтиб, дарвозага аниқ зарба йўллади ва учинчи голни Наманганликлар дарвозасига жойлаб қўйди.

photo_2016-05-14_05-31-08

photo_2016-05-14_05-31-14

Учрашув шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. Бош ҳакам чўнтагидан икки бор қизил ва бир неча бор сариқ карточкани олишга мажбур бўлди.

photo_2016-05-14_05-31-35

photo_2016-05-14_05-31-41

Аброр Рахимов мавсумдаги сўнгги учрашувини ўтказди. У бугун харбий хизматга йўл олади.

photo_2016-05-14_05-31-59

Ғалаба қувончи. Шундай хурсандчиликлар давомли бўлсин йигитлар!

photo_2016-05-14_05-32-16

photo_2016-05-14_05-32-21

photo_2016-05-14_05-32-27

Булар эса Тўрақўрғондаги стадионга ташриф буюрган мухлислар.\


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика