UZ

Сўнгги янгиликлар

03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  83 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  249 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  7 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  3 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  2 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  12 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  20 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда Янгиликлар

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда

Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган "Қўқон-1912" иккинчи босқич ўйинларига астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Тоҳир Кападзе бошқарувидаги жамоа айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда. Улар машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан Ғазалкентда жамоа дастлаб, иккинчи лига иштирокчи бўлган жамоа билан куч синашжи ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса олий лига вакили "Гулистон" билан ҳам синов-назорат баҳси ташкил этилди. Унда қўқонликлар рақибига 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг ушбу ўйиндаги икки голига Азиз Тўхтабоев муаллифлик қилди.

Шунингдек, бу жамоа "Оқтепа" билан ҳам куч синашди ва катта устунликка эришган холда, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда "Қўқон-1912"нинг голларига Раҳматулло Мелибоев (2та), Искандар Алимбоев (2та), Абдуллажон Мирзаев ҳамда Омон Абдуғаниев муаллифлик қилишди.

Бугун жамоа яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақиб "Пахтакор-2". Мазкур учрашув Қибрайда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Қўқон-1912" эртага Тошкент йиғини мобайнидаги сўнгги синов-назорат баҳсини ташкил этади. Яъни эртага жамоа "НБУ-Осиё" билан куч синашади. Ўйин банкирларнинг уч стадионида бўлиб ўтади.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, мураббийлар штаби ҳозирча ҳеч қайси футболчига расман жавоб бермаган. Лекин шундай бўлсада, яқин кунларда айрим ўйинчилар билан хайрлашилади.

Жамоа сафига янги келиб қўшилганларнинг энг сўнггиси деб эса, Бобурбек Йўлдошев, Нодирхон Камолов ("Гулистон"), Абдуллажон Мирзаев, Жўрабек Ёқубов ("Янгиер"), Имомали Турсунов ва Оқилбек Мўминовни айтиш мумкин.

Бундан олдин эса, Нодир Қўзибоев, Давлатбек Ёрбеков, Андрей Бакланов, Хуршид Узоқбоев,  ва Муҳсин Низомиддинов жамоа йиғинига келиб қўшилганди.
"Нефтчи"нинг иқтидорли ҳужумчиси Отабек Зокиров ҳам яқин кунларда "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилиши эхтимоли бор.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика