UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  1 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  20 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда Янгиликлар

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда

Кеча Республика футбол буйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига қарашли ўйингоҳда, футбол буйича фахрийлар ўртасидаги республика биринчилигининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Дастлаб “Қўқон-1912” ҳамда “Навоий” жамоалари майдонга тушишди. Ўйин тўлиқ қўқонлик футболчиларнинг устунлиги билан бошланди. Натижада “Қўқон-1912” фахрий футболчилари 1-бўлимнинг ўзида навоийликлар дарвозасини 3 марта ишғол этишди. Голларга Баҳодир Абдуллаев , Акмал Ортиқов ва Умид Қувватовлар муаллифлик килишди. Учрашувнинг 2-бўлимида навоийликлар ҳисобдаги фарқни ўзгартириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди.

Айниқса, Ҳ. Актамов, А. Саноев, Ф. Акрамовларнинг берган зарбаларини қўқонлик химоячилар ва дарвозабон Ф. Мусажонов маҳорат билан кайтардилар.

М. Абдувалиев, С. Шокиров ва У. Қувватовлар эса қарши ҳужумларда навоийликлар посбонини тез-тез безовта қилиб туришди. Шундай қилиб учрашув охиригача 3:0 ҳисоби ўзгармади.

Мазкур ўйинда фахрийларимиз қуйидаги таркибда майдонга тушишди.

“Қўқон-1912”: Ф. Мусажонов, Ж. Тожибоев, М. Мансуров, Р. Жўраев, С. Мелибоев, А. Ниёзов, А. Ортиқов, Б. Абдуллаев, М. Абдувалиев, У. Қувватов, С. Шокиров.

Захира: Н. Ҳасанбоев, И. Мамадиев, Ғ. Шаропов, З. Нурматов, К. Аминов, А. Тошматов, Б. Азимов.

Бу уйиндан сўнг, майдонга 2-ярим финалчилар “Насаф” Қарши ва “Бунёдкор” Тошкент жамоаларининг фахрий футболчилари чиқишди. Қизиқарли ўтган бу учрашувда тошкентлик фахрийларнинг қўли баланд келди. Ҳисоб 4:2 куринишида “Бунёдкор” фойдасига ҳал бўлди. Голларни “Бунёдкор”дан  Агустин-Эдвард (пенальтидан) , Игорь Ли 2 та ва С Лушан киритишди. “Насаф” жамоасининг ҳар иккала голига Рузикул Бердиев муаллифлик килди.

Бугун  “Насаф” ва “Навоий” 3-ўрин учун баҳсга киришса, финалда “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоаларининг фахрий футболчилари куч синашишади. Ушбу ўйинда жамоамиз фахрийларига омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика