UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  2 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  8 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  3 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  3 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  27 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  3 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  5 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0

“Қўқон-1912” энди йиғинни Ғазалкентда давом эттиради. Таркибда эса янгилар бор Янгиликлар

“Қўқон-1912” энди йиғинни Ғазалкентда давом эттиради. Таркибда эса янгилар бор

Сайтимиз орқали олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Қўқон-1912” жамоаси куни-кеча ўз базасида йиғилганди.
Клуб расмийларининг маълум қилишича жамоанинг йиғини энди Ғазалкентда давом эттиралади. Шу боис Тоҳир Кападзе бошчилигидаги 35 кишилик делегация бугун эрталаб аввалдан режалаштирилганидек Ғазалкентга жўнаб кетди.  У ерда 10 кун машғулот ўтказилади ва шундан сўнг Қўқонга қайтилади.

Бош мураббий оралиқ танаффусдан унумли фойдаланган холда, айни пайтда таркибни кучайтиришга аълоҳида эътибор қаратмоқда. Шу боис бугунги кунда жамоа бир қатор таниқли футболчилар билан музокара олиб борилаётгани айтилмоқда.

Бугун жамоа билан Ғазалкентга йўл олган янги футболчилардан ўз вақтида олий лига клубларида тўп сурган Андрей Бакланов, Муҳсин Низомиддинов ҳамда Ҳуршид Узоқбоевни айтиш мумкин. Шуни айтиб ўтиш керакки, Бакланов биринчи даврада ҳам жамоа билан бирга эди. Аммо чемпионат ўйинларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилмагин сабабли мураббийлар штабида ишлаб келаётганди.

Оғир жарохатдан кейин маълум муддат ўйиндан ташқари холатга тушиб қолган Узоқбоевни мухлислар яхши билишса керак. Тажрибали ҳимоячи ўз вақтида “Насаф”, “Динамо “каби клубларда тўп сурган.

Муҳсин Низомиддинов эса бунгача “Нефтчи”да фаолият кўрсатаётганди. Фарғоналиклар билан хайрлашганидан сўнг, Низомиддинов маълум муддат “Олмалиқ” йиғинида ҳам иштирок этганди. Мана бугунги кунга келиб эса у “Қўқон-1912” таклифини қабул қилди.

Шунингдек таркибда яна бир қатор янги футболчилар шуғулланишмоқда. Лекин улар билан ҳали расман келишувга эришилмагин боис, раҳбарият кўрикдан ўтаётган янги номларни айтишни кейинроққа қолдирмоқда.


Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика