UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  13 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16

Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди

Суперлига 5-тур доирасидаги "Қўқон-1912" — "Бухоро" ўйини бўлиб ўтди.



"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:0

12.04.2025. Қўқон, "Марказий" стадион. 3214 томошабин.

Ҳакамлар: Aҳрол Рисқуллаев, Aндрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Aкмал Раҳимов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВAР: Иброҳим Исмоилов

AВAР: Aнвар Маражабов

Комиссар: Aбдулбосит Валихонов

Гол: Иқболжон Маликжонов 35, - 1:0.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёржон Қосимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов (5.Жасурбек Ёқубов, 61), 11.Шахзод Бешимов, 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 83), 20.Иқболжон Маликжонов (с), 23.Бекжон Жўрабоев (18.Баҳром Абдураҳимов, 74), 44.Андро Гиоргадзе, 69. Егор Кондратюк

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 2.Мирзиёд Миродилов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов, 33.Айюбхон Мухторов, 71. Амед Кобена

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Ҳайруллаев, 7.Муҳаммадсафо Фозилов (17.Жавоҳир Рўзиев, 17.Жавоҳир Рўзиев, ), 10.Шохруз Норхонов (77.Асилбек Қайюмов, 71), 19.Билол Туплиев (88.Доминик Бегич, 38), 25.Фране Чиряк, 27.Муҳаммад Йўлдошев (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 46), 33.Йосип Томашевич (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 61), 93.Марко Колакович (с), 94. Фране Икич

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 71.Алберт Нуруллаев,

Огоҳлантиришлар: Алишер Салимов 80, Бахтиёр Қосимов 90+3.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:0

90+8. ЗАРБАААААААА! ЯНА ЗАРБААААА! Азизхон Исақовдан дубль сейв! Хайруллаев ва Қайюмовнинг зарбаларидан кейин Исақов қаҳрамонлик кўрсатди!

90+3. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Бахтиёр Қосимов

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

86. ЗАРБААА! Асилбек Қайюмовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин яна Исоқов тўпни ушлаб олди! 

83. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Акрамов ўрнига Ҳакимов тушди

80. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Алишер Салимов

78. Бегичнинг зарбаси ўхшамади, ноаниқ

75. УХХХ! Хавфли вазият! Шаҳзод Бешимов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба берди! 

74. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жўрабоев ўрнига Абдураҳимов тушди

71. Ўзгариш. "Бухоро". Норхонов ўрнига Қайюмов тушди

61. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳусанов ўрнига Ёқубов тушди

61. Бекжон Жўрабоевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади!

56. Ўзгариш. "Бухоро". Томашевич ўрнига Жўрабеков тушди

48. ЗАРБАА! Иззатилло Пўлатовнинг кучли зарбасидан кейин Исоқов тўпни қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Бухоро". Муҳаммад Йўлдошев ўрнига Жавоҳир Ўтамуродов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. Зарба! Егор Кондратюкнинг кучли зарбасидан кейин Абдуллаев тўпни қайтариб юборди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

38. Ўзгаришлар. "Бухоро". Туплиев ва Фозилов ўрнига Рўзиев ва Бегич майдонга тушди

35. ГОЛ! Бурчак тўпидан кейин дарвозабон қайтарган тўпни Иқбол Маликжонов жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба бериб гол урди - 1:0. 
24. Қўқонликларнинг ҳужуми, ўнг қанотдан Егор Кондратюк олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб ўткир бурчакдан зарба берди, Ширинбой Абдуллаев учун бу зарба қийинчилик туғдиргани йўқ.

19. "Бухоро"нинг ҳужуми, Томашевич рақиб жарима майдонига кириб йиқилди, Гиоргадзе тўпни қайтарди. Бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. ВАР ҳам индамади

15. Хавфли вазият! Шаҳзод Акрамовнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Бешимов гол ура олмади!

12. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Франье Чирьякнинг зарбасидан кейин Исоқов тўпни ушлаб олди!

5. Зарба! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбасини Аслиддин Тоштемиров қайтариб юборди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика