"Қизилқум"га ҳам трансфер тақиқи қўйиладими?

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2022, 14:09
Навоийнинг "Қизилқум" клуби мавсумни 5-ўринда якунлади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Қизилқум"нинг футболчилар олдида жуда катта қарздорлиги мавжуд. Охирги 4 ойда футболчилар маош олишмагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни ЎФА қарздорликлар туфайли "Нефтчи", "Қўқон-1912", “Бухоро”, “Сурхон”, “Янгиер қурувчи” ва “Зомин бўрилари” футбол клубларига нисбатан қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›