UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  39 21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  2 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  18 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  167 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

"Қизилқум" раҳбариятида ўзгариш рўй берди Янгиликлар

"Қизилқум" раҳбариятида ўзгариш рўй берди

Куни кеча "Қизилқум" жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди.

"Шу пайтгача жамоа бош директори вазифасини бажариб келган Алишер Холиқов ўрнига Эргашев Амин Абдурасулович тайинланди. 

Алишер Холиқов эса эндиликда жамоанинг спорт директори лавозимида, шу вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётган Воҳид Шодиев эса техник директор лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Эргашев Амин Абдурасулович шу кунгача спортнинг ММА (аралаш яккакураш) тури бўйича фаолиятини олиб борган. Бир нечта жангларда ғалаба қозониб, турли камарларни қўлга киритган", – дейилади навоийликлар матбуот хизмати берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" 11-турдан сўнг 6 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика