UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  15 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  20 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  23

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади Янгиликлар

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади

“Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсум тараддудини 18 декабрда Навоий шаҳрида бошлашганди.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосан маҳаллий ўйинчилар иштирок этдилар. Кунига бир мартадан ташкил қилинган машғулотларда бош мураббий Юрий Лукин ўттизга яқин футболчиларнинг жисмоний тикланишига жиддий эътибор қаратди.

Режага кўра, 28 декабрь куни йиғинда қатнашаётган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўзаро куч синашдилар.

Бош мураббий Юрий Павловичнинг таъкидлашича, дастлабки босқич машғулотларида футболчиларнинг асосан жисмоний ҳолатига аҳамият берилган. Улардан йигирма нафарга яқини январда бошланадиган навбатдаги йиғинга ҳам жалб этиладилар. Шунингдек, кейинги машғулотларда таниқли ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург” каби жамоаларда якунлаган  яна бир қатор тажрибали ўйинчилар ҳам “Қизилқум” мураббийлари кўригидан ўтиш истагини билдиришган. Уларнинг номларига яна бир ҳафтадан кейин аниқлик киритиш мумкин.

Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари учун 2014 йилнинг 5 январига қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика