“Қизилқум” мухлислари Самарқандга боришади
24 май 2017 17:22
Янгиликлар
“Қизилқум” мухлислари Самарқандга боришади
Хабарингиз бор, Олий лиганинг 12-турида жамоамиз Самарқандда "Динамо" жамоаси меҳмони бўлади.
Ушбу муҳим беллашувни жамоа фан клуби аъзолари ҳам бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш ниятида 26 май, жума куни Самарқандга йўл олишади.
Ашадди мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Навоийдан Самарқандга махсус автобуслар ташкил этилган. Мухлислар 26 май куни соат 11:00 да Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида тўпланишади ва Самарқандга қараб йўлга чиқишади.
Қўшимча маълумотлар бўйича ишқибозлар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаровга мурожаат қилишингиз мумкин. +998913333773.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган “Динамо”- “Қизилқум” беллашуви 26 май, жума куни соат 18:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар