UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

"Қизилқум": "Эртага "Олмалиқ" билан ўйин" Янгиликлар

"Қизилқум": "Эртага "Олмалиқ" билан ўйин"

Янги мавсумга дастлабки тайёргарлик босқичларини олиб борган «Қизилқум» жамоаси аъзолари 4 февралдан ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда.
Режага кўра, кончилар учун мазкур йиғин ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Навоийда ўтган дастлабки йиғинларда кўпроқ футболчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилганди. Тошкентда эса  бош мураббий Юрий Лукин жамоа таркиби ва ўйин амалиётини шакллантиришни кўзлаган.
 
Шу боис, навоийликлар пойтахтда ўтадиган йиғин давомида бир қатор синов-назорат учрашувларида майдонга тушадилар. Жумладан, «Қизилқум» футболчилари илк ўртоқлик ўйинини 5 февраль куни «Олмалиқ» жамоаси билан ўтказади. Учрашув соат 11.00 да сунъий қопламали «Чилонзор» футбол майдонида бошланади.
 
Шунингдек, кончилар 7 февраль куни «Бухоро», 9 февралда эса «Оқ-тепа» вакиллари билан куч синашади.
 
«Қизилқум» футбол клуби раҳбариятининг билдиришича, мазкур йиғинда бир қатор легионер ва янги ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтиши кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика