UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  2 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  0 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  2 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  2 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  14 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  12 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8

"Қироллар" "қурбақалар" меҳмони (превью) Янгиликлар

"Қироллар" "қурбақалар" меҳмони (превью)

Теглар :  превьюЛаЛига
Бугун, 3 февраль куни ЛаЛиганинг 22-туридан ўрин олган 4та учрашув ўтказилади.

17:00. "Эйбар" - "Севилья"

"Эйбар" "Севилья" каби ҳафтанинг ўртасида Испания Кубоги баҳсида майдонга тушмаган бўлсада, УЕФА Кубоги ва Европа лигасининг бир неча карра ғолибини мағлуб этиш қийин бўлади. Винченцо Монтелланинг "Севилья"си нафақат чиройли ўйини билан ҳаммани ўзига ром этмоқда, балки кучни тенг тақсимлай оладиган рақибдек кўринмоқда. Меҳмонлар айни дамда ЛаЛигадаги воқеалар ривожини тезлаштириш мақсадида эмас, чунки уларнинг турнир жадвалидаги ҳолатини ёмон деб бўлмайди. Кубокдаги ишларни ўнглашса, чемпионатга ҳам эътибор қаратишади... Ҳозирча "Эйбар"га қарши кучни тежаб ҳаракат қилган маъқул.


20:15. "Бетис" - "Вильярреал"

Бир қарашда ушбу баҳс вазиятларга ва голларга бой ўтади дейиш мумкин, чунки "Бетис" уй учрашувларида яхши натижа кўрсатишга қодир, бироқ "сариқ сувости кемаси" меҳмонда очко тўплаш бўйича ЛаЛиганинг кучли тўрт жамоасидан бири ҳисобланади. "Вильярреал" яхши ва барқарор натижа кўрсатмоқда. Ҳар доимгидек "Вильярреал" ҳужумдан аввал ҳимоя ҳақида ўйлайди. "Сариқ сувости кемаси"нинг меҳмондаги сўнгги 4та учрашувида 1тадан гол уришди, учтасида ғалаба, биттасида мағлубият қайд этилган.


22:30."Алавес" - "Сельта"

Виториянинг клуби кетма-кет 4та учрашувда ғалабага эриша олмаяпти, аммо "Алавес"нинг уй учрашувларидаги натижалари жамоа очко олиши мумкинлигига ишора қилади. Мезбонлар ўз аренасида ўтказган сўнгги 4та баҳсда 10 очко ишлаган, ЛаЛиганинг кўплаб клублари "Алавес" меҳмони бўлишдан қўрқишади. Виго жамоасига эса қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Агар "Сельта"нинг жорий мавсумда гол урмаган учрашувларини ҳисоблайдиган бўлсак, фақат 3та шундай баҳсни топишимиз мумкин.


00:45. "Леванте" - "Реал"

Испания Кубогидан чиқиб кетиш "Реал" учун нафақат кучли шапатидек туюлди, балки Зинедин Зидан жамоасининг фойдасига ишлади десак ҳам бўлаверади. Франциялик мутахассис жорий мавсум аввалгисидан фарқли ўлароқ, ротацияни тўғри амалга ошира олмаяпти. Айни дамда "қаймоқранглилар" учун фақат бир турнирда соврин учун курашиш жуда муҳим, таркиб ҳам шунга имкон беради. Чемпионлар лигаси қиролларининг навбатдаги рақиби "қурбақалар", яъни "Леванте". Мезбонлар ўз лақаби каби ЛаЛига турнир жадвалининг ботқоқликларида кун кўрмоқда, бироқ "Қироллик клуби" жорий мавсум тахаллусига мос эмас. "Леванте" "Реал" учун ширин бўғирсоқдек кўринмоқда. Чунки, "қурбақалар" Испания чемпионати доирасидаги сўнгги еттита ўйиннинг бирортасида ғалаба қозонгани йўқ. Шундай экан, бу баҳсда фақат "Реал" очко олади десак адашмаган бўламиз.


Учрашувларни намойиш этадиган каналлар:

17:00. "Эйбар" - "Севилья" - Aleziya.com, Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Футбол ТВ.

20:15. "Бетис" - "Вильярреал" - Aleziya.com.

22:30. "Алавес" - "Сельта"

00:45. "Леванте" - "Реал" - Aleziya.com, Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Футбол ТВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика