UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Бугун ФИНАЛ  0 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  10 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  7 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  59 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми? Янгиликлар

Қирғизистоннинг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнаётган легионерларимиз ҳақида биласизми?

Ўтган мавсумни "Ғиждувон" жамоасида ўйнаган дарвозабон Искандар Мўминов ҳамда "Локомотив-БФК"даги ўйинлари билан танилган ҳужумчи Арслон Султонов айни дамда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" (Иссиқ-кўл) жамоаси сафида ҳаракат қилишмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур футболчилар билан боғланиб, интервью ташкил этди.

Искандар Мўминов, дарвозабон: - Ҳозирги кунда Қирғизистон чемпионатининг "Лидер-Академия" жамоасида ўйнамоқдаман. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага таклиф этилганимда, очиғи қарор қабул қилишда бир оз иккиландим. Лекин энди ҳаммаси яхши, жамоанинг асосий дарвозабони сифатида учрашувларда иштирок этаяпман. Жамоада бизга яратиб берилган шароитлар яхши, ойлик маошлар вақтида тўлаб берилмоқда. "Лидер-Академия" жамоаси Қирғизистон чемпионатида иштирок этади. Клуб инфратузилмаси яхши шакллантирилган, машғулотлар базаси ва майдонлар холати аъло даражада деб айтиш мумкин.

Айни вақтда бизда иккинчи давра учрашувлари бошланди. Жамоамизни Россиялик мураббий Виктор Демидов бошқармоқда.Насиб қилса, астойдил ҳаракат қилиб, жамоани юқори ўринларни эгаллашига ўз ҳиссаммизни қўшмоқчимиз.

Арслон Султонов, ҳужумчи: - Яқинда Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи "Лидер-Академия" жамоасига кўчиб ўтдим. Клуб раҳбарияти томонидан мени жамоага таклиф қилишди, шартнома шартлари бўйича келишиб олдик. Клубда яратилган шароитлар яхши, машғулот ўтказиш учун алоҳида майдонлар бор. Жамоа бош мураббийи Виктор Демидов ҳисобланади. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилмоқда. Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида асосий таркибда майдонга тушдим. Жамоанинг асосий мақсади, бу мавсумда жамоани тўлиқ шакллантиришдан иборат.

Маълумот учун, "Лидер-Академия" жамоаси айни дамда Қирғизистон чемпионати мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллаб турибди.

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика