

Ушбу баҳс 7 июнга белгиланди. Шу куни Қозоғистон сафарда Хитой билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Олдинроқ қирғизлар 2 июнда Ливан билан ўйнамоқчи бўлишди. Баҳс бекор қилинди. Кейин Тошкентда Ўзбекистон билан ўйнаш борасида келишувга эришилди. Бироқ 21 май куни Тошкентдан рад жавоби келди. Шу боис Қирғизистон терма жамоаси йиғинни 1 ҳафта кейинроқ ташкил этишга қарор қилишди. Ушбу йиғинга легионерлар чақирилмайди ва Қозоғистон клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Август ойи охирида Қирғизистон Қозоғистон терма жамоаси билан ўйнайди.



