UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  66 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

"Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман" — Жалолиддин Машарипов Янгиликлар

"Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман" — Жалолиддин Машарипов

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.

Подкаст давомида Машарипов бир қатор саволларга жавоб берди.

"Қирғизистон билан сариқ карточка олган вазиятда Шомуродов тўпни менга қолдиришини сездимва тўпни олиб ўтаманда, унинг оёғига уриламан деб режа қилдим. Тўпни олиб ўтдим, миямда йиқилиш бор эди, аммо рақиб оёғини чўзмадида. Ҳакамга тўхта дейишга ҳам улгурмадим. Ичимдан нима ўтганини ўзим биламан.  

Ўйиндан олдин кийим алмаштириш хонасида ҳам йигитлар билан гаплашгандик. Ҳисоб 5:0 бўладими, 1:0 бўладими 3 очко олсак бўлди дедик. Ўйинда ким гол уриши, энг яхши бўлишининг фарқи йўқ Жаҳон чемпионатига чиқсак бўлгани деб келишдик. Қирғизистонни ҳурмат қилиб майдонга тушгандик, кўп вазиятлар яратдик, шунчаки фойдалана олмадик.

Катанец бизга бир нарсани ўргатиб кетди: Ҳимояда яхши ўйнаб гол ўтказмасак, ҳужумда камида 1 та гол ура оламиз. Тўғри мухлисларга кўп гол урилса ёқади. Агар 5:0 ютганимизда бу Қирғизистон эди дейишарди, Эрон билан кўрамиз дейишарди.

86-дақиқада алмаштирилдим ва захирада ўтирганимда Ҳожимат яхшиям улар қизил олишди деди. Ким қизил олди дедим? Пенальтида қизил бердику деди. Ўша вазиятни оёғимни ушлаб ётиб қолгандим ва кўрмадим. Ўйин тугаганидан кейин Элдорга рақиб 10 киши қоганакан дисам йўғе деди. Танаффус вақтида қизил карточка ҳақида гап бўлмадида. Агар қизил карточкани кўрганимизда бироз бўшашардик, бироз эркинроқ ўйнардик. Агар Қирғизистон 10 киши бўлганини билганимда Тимур акага битта ҳимоячини олиб ҳужумга футболчи туширинг дердим.  

Қирғизистон каби жамоаларга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнаш керак эмас деб ҳисоблайман. Эронга қарши 5 ҳимоячи билан ўйнасак тўғри. Терма жамоага қараб тактикани ўзгартириш керак деб ўйлайман.

Терма жамоани тарк этганимдан кейин 10-рақамни менимча Аббос олса керак. Ҳар тарафлама мос келади", - деди Жалолиддин Машарипов.

Қуйида подкастни тўлиқ томоша қилиш мумкин:

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика