UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Қирғизистон футбол Федерацияси раҳбари ногирон боланинг уйига борди ФОТО Янгиликлар

Қирғизистон футбол Федерацияси раҳбари ногирон боланинг уйига борди ФОТО

Сиз ҳаётдан хафа бўлсангиз ва тақдирдан нолисангиз мана шу кулиб турган болакайни эсланг.


Танишинг Давранов Азис. Беш йил олдин йўл транспорт ҳодисаси вақтида битта оёғидан айрилган. Микроавтобуснинг тормози ишламай қолган ва у автобус бекатида турган одамларга бориб урилган. 

Ҳозир Азис 12 ёшда ва олтинчи синфда ўқимоқда. У футболни севади, уни энг зўр спорт тури деб ҳисоблайди. 

Бугун Даврановлар уйига Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султанов ва терма жамоа аъзоси Антон Землянухин меҳмон бўлиб келишди. Меҳмонларни Азис ва унинг акаси Эльдияр кутиб олишди. Унинг онаси Венера Давранова Азиретни қучоқлаганича барчани уйга таклиф қилди. Она барча нарса етарли эканлигини айтди. Унга Азис ҳам қўшилди: «Бизда барчаси жойида!». Азис мактаби ва ўқиши ҳақида, севимли фанлари ҳамда футболни қанчалик севишини айтиб берди. Семетей Алимбаевич Азисга терма жамоа футболкасини совға қилди, уни терма жамоа футболчилари билан танишиш учун машғулотларга ва ўйинларга таклиф қилди. Антон эса Азисга эскириб қолган тўплар ўрнига янгиларини совға қилди. Азис ва Антон биргаликда кўчада янги совғани синовдан ўтказиб олишди.

Қани энди барчамиз мана шу болакай каби оптимист бўлсак эди.








Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика