UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"

2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионати Озарбайжон ва Ўзбекистон мезбонлигида ўтиши эълон қилинди.

Мазкур мусобақада 2007-2008 йилда туғилган футболчилардан ибрат терма жамоамиз иштирок этади. Мазкур мавзу юзасидан Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Куни кеча FIFA биз учун ёқимли хушхабарни эълон қилди: 2027 йилда биз Озарбайжон билан биргаликда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қиламиз. Бу жуда нуфузли мусобақа ва бежизга бизга ишониб топширилмади. Юртимизга FIFA президенти Жанни Инфантино бир неча бор ташриф буюриб, футболга давлат раҳбари даражасида эътибор қаратилганини ўз кўзлари билан кўрди. Сўнгги ташрифи давомида эса янги қуриб битказилган Олимпия шаҳарчаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг замонавий футбол базаси билан ҳам танишган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда юқори савияда ташкил этилган U-20 Осиё кубоги ҳамда футзал бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам бу қарор қабул қилинишига катта туртки бўлганини бемалол айта оламиз.

Бу хабар нафақат футбол жамоатчилигини, балки футболсевар халқимизни ҳам жуда хурсанд қилди. Хурсандчилигимиз бардавом бўлсин!

Шахсан мен учун ҳам бу жуда қувонарли янгилик, чунки бу U-20 жамоамиздаги йигитлар учун катта мотивация ва масъулиятдир. Тўғри таъкидлаганингиздек, аввал 2006 йилда туғилган футболчилар билан U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган эдик. Ўша таркибдан Азиз Толқинбеков, Беҳруз Каримов ва Қувонч Абраев бугунги жамоамизга ҳам номзод ҳисобланадилар.

Тайёргарликка келсак, олдимизда 9 ва 12 октябрь кунлари Озарбайжон билан Тошкентда халқаро ўртоқлик ўйинлари белгиланган. Кейинги босқичда эса УФА билан ҳамкорликда батафсил тайёргарлик режасини тузиб оламиз. Жамоанинг асосий йирик синовлари 2026 йилдаги Осиё кубоги саралаш босқичи ҳамда 2027 йилдаги Осиё ва Жаҳон чемпионатлари бўлади", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
04 окт 17:58:08
AA H.A
Равиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистонда утган яхши, лекин уйинлар факат Тошкенда эмас, вилоятларга хам куйиш керак. Вилоятларда футболга кизикиш пойтахтдан кучли , Ирок билан Киргизистон уйнаса хам уйингох туланди.
ЧЛ Карши Андижонда у́тди.футзал ЖЧ МТЖлар у́ртасида айникса футзал да вилоятларда кичкина ареналарни Хам ту́лдиролишмадику.Тошкентда у́тса бутун У́зб вилоятларига кулай
   
03 окт 19:57:54
Равиш
Узбекистонда утган яхши, лекин уйинлар факат Тошкенда эмас, вилоятларга хам куйиш керак. Вилоятларда футболга кизикиш пойтахтдан кучли , Ирок билан Киргизистон уйнаса хам уйингох туланди.
   
03 окт 17:48:10
Rustam Ruziyev
Mahmud Ttww фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биламан, лекин Исмаилов боллари яхши жамоа.
Тўғриси Раҳматуллаев яхши натижа кўрсатишига ишончим йўқ
   
03 окт 17:37:32
Mahmud Ttww
Rustam Ruziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Исмоилов жчмоаси 2027-йилда U19 бўлади, бу турнирда Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси иштирок этади
Биламан, лекин Исмаилов боллари яхши жамоа.
   
03 окт 15:42:42
Rustam Ruziyev
Mahmud Ttww фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу турнирга Исмоиловни жамоаси қатнашадими, ўша вақтга 2027 йилга бориб U-20 бўлади шекилли.
Исмоилов жчмоаси 2027-йилда U19 бўлади, бу турнирда Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси иштирок этади
   
03 окт 13:00:41
Mahmud Ttww
Бу турнирга Исмоиловни жамоаси қатнашадими, ўша вақтга 2027 йилга бориб U-20 бўлади шекилли.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика