Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?
15 окт 12:09
Янгиликлар
Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?
Жаҳон чемпионати-2026 иштирокчилари рўйхати кенгаймоқда — ҳозирча 28 та терма жамоа мусобақага чиптасини қўлга киритди.
Октябрь ойида аввал Миср, шундан сўнг Жазоир, Гана, Кабо-Верде, Жанубий Африка Республикаси, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Кот-д’Ивуар ва Сенегал термалари финал босқичига чиқишди.
Сентябрда эса Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш ва Тунис термалари мундиалга йўл олди.
Бундан олдин Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Корея, Иордания, Австралия, Эквадор ва Бразилия термалари саралашдан муваффақиятли ўтган эди.
Шунингдек, мезбонлар — АҚШ, Канада ва Мексика — автоматик равишда мусобақада иштирок этади.
Жами 48 та жамоа қатнашадиган чемпионат келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар
Ha dòstlar silani DUOlariz va NIYATlariz samarasi bu asli .....
Xd xd xd))))))))