"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум
29 сен 11:25
Янгиликлар
"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум
Бу тарихий ўйин Қозоғистон футболи учун Европа масштабида ўтказилади.
Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Қайрат" – "Реал" баҳсини Марко Гуида бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бу 43 ёшли ҳакам учун нуфузли клуб мусобақасидаги илк тажриба эмас ва УЕФА унга кузнинг энг кутилган учрашувларидан бирини бошқариш вазифасини ишониб топширган.
Ўйин 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Орталиқ" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Қайрат" илк турда Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига меҳмонда 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сантьяго Бернабеу"да "Марсел"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар