UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  5 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  3 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5

Қатарнинг йиғини давом этмоқда Янгиликлар

Қатарнинг йиғини давом этмоқда

Теглар :  Қатар
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз Қатар айни пайтда Швейцарияда йиғин ўтказмоқда.

Қатар август ойи бошидан йиғинда иштирок этмоқда. Хосе Каррено бошчилигидаги жамоа 10 августгача Дохада шуғулланган бўлса, кейин машғулотлар Швейцарияга кўчди. Қатарликлар ҳозиргача икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 8 август куни Дохада Ироқ 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Дастлаб Табата жарима зарбасидан аниқ зарба йўллаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Али Ассадилла орадаги фарқни оширди. Учрашув якунида Жассим Муҳаммад ҳисобни қисқартирди. Ироқликлар мазкур баҳсда экспериментал таркибни синаб кўришди.

Қатар - Ироқ 2:1
Голлар: Родриго Табата 38, Али Ассадилла 50  Жассим Муҳаммад 75

Қатар: Амине Лекомте, Луиз Сеара, Буалим Хухи, Холид Муфта, Иброҳим Мажид, Педро Мигель, Муҳаммад Муса, Родриго Табата, Исмоил Муҳаммад, Абдулраҳмон Муҳаммад, Себастьян Куинтана.

13 август куни эса Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Қатар Испания Ла Лигаси аъзоси Бетисга қарши майдонга чиқди. Ўйинда испан клуби кўпроқ захирадаги футболчиларни синаб кўрди. Устунлик Бетис тарафида бўлди ва улар томонидан иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Қатар сафида учрашувда Куинтана анча фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Қатар - Бетис 0:1
Қатар: Амине Лекомте, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Луис Мартин, Родриго Табата, Холид Муфта, Педро Мигель, Буалим Хухи, Аҳмад Ёсир, Карим Будиаф, Себастьян Куинтана.
Захирадан тушганлар: Аҳмад Аэлдин, Али Ассадилла, Алмуаз Абдулла, Исмоил Муҳаммад, Халифа Абубакар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика