UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  0 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  55 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46

"Қатарда камчиликни айтмасингиздан аввал ҳал қилишади. Трамплин фақат Тошкент бўлиши керакми? " — Ислом Тўхтахўжаев Янгиликлар

"Қатарда камчиликни айтмасингиздан аввал ҳал қилишади. Трамплин фақат Тошкент бўлиши керакми? " — Ислом Тўхтахўжаев

Қатарда тўп тепаётган легионерларимиз яна биттага кўпайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Қизилқум" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев эндиликда фаолиятини Қатарнинг "Ал Гарафа" клубида давом эттиради. Бу ҳамюртимиз учун легионер сифатидаги иккинчи клубидир. 2020 йилги мавсумда Хитойнинг "Шеньянг Урбан" жамоасида тўп тепган футболчи орада маълум вақт навоийлик шарафини ҳимоя қилди. Унинг Қатардаги дастлабки таассуротлари қандай? "Ал Гарафа" варианти қаердан пайдо бўлди? Клубда қандай шароитлар яратилган? 


Ислом Тўхтахўжаев "Ал Гарафа" билан шартнома имзолади


— "Ал Гарафа"дан таклиф тушганини Сарвар Шоаҳмедов айтиб қолди. Якунда клубдагилар билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдик. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти. Ўйлайманки, "Ал Гарафа"га ёрдамим тегади. Эътиборимни тортган жиҳат, клубда кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Шароитлар аъло даражада. Фақат футбол ҳақида ўйлайсиз. Бошқа нарсаларга чалғимайсиз. Бирор камчиликни айтмасингиздан ҳал қилиб қўйган бўлишади. 

Юқорида таъкидлаганимиздек фаолиятида иккинчи бор легионерга айланган Ислом Тўхтахўжаевнинг Қатардаги мақсадлари катта. Хитойдагига қараганда кўпроқ муваффақият қозонишни ният қилган. Лекин футболчининг янги жамоада ўйнаб кетиши бир неча омилларга боғлиқлигини ҳам унутмаслик лозим. Суҳбатдошимизнинг бу борадаги фикрлари қуйидагича бўлди. 

— Ҳа, бу иккинчиси. Инсон доим ҳаракатдан тўхтамаслиги керак. Олдинга интилиш зарур. Барчаси ўзимга боғлиқ. Меҳнатдан қочмасам жамоага тезроқ киришиб кетаман. Бунга албатта маълум вақт кетади. 

Ўзбекистонлик футболчилар учун одатда пойтахт клублари кучли чемпионатларга йўл олиши учун трамплин вазифасини ўтайди. Эндиликда секин-аста вилоят жамоаларида ҳам бу жараён юз бераётган ёқимлидир. Хўш, бу ишни фақат Тошкент жамоалари бажариши керакми? 

— Авваллари Ўзбекистондаги барча энг яхши футболчилар Тошкентда йиғиларди. Бундай ҳолат кўп юз берган. Эътибор берсангиз, ҳозирда қолган жамоаларда ҳам номлар етарлича. Суперлига ҳам анча қизғин паллага кириб боряпти. Сабаб сифатида шуларни келтиришим мумкин. 

Қатарда Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов, Санжар Турсунов ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаган. Бу борада Ислом Тўхтахўжаев қандай маслаҳат олди?

— Уларга маслаҳатлари учун раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга ҳам миннатдорчилик билдираман. 

"Ал Гарафа"ни италиялик Андреа Страммачони бошқармоқда. Мураббий билан илк суҳбат қандай бўлгани ва нималар истаётгани ҳақида ҳам сўрадик.  

— Биринчи навбатда ажойиб инсон. Тажрибамдан келиб жамоадаги ёш футболчиларга кўмаклашишимни таъкидлади. Жамоада ўзим ўрганган 20 рақамда ўйнайман.

Биласиз, жорий йил Қатарда ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси Жаҳон чемпионати ўтказилади. Шахарда тайёргарлик кайфияти қандай? Ҳамюртимиз учрашувларни қаердан томоша қилади? Ҳимоячи бунга жавоби шундай бўлди.  

— Тайёргарлик қизғин кетаётгани яққол кўриниб турибди. Худо хоҳласа Жаҳон чемпионатини стадиондан кузатиш насиб қилсин. Шахсан ўзим Бразилия терма жамоасига мухлислик қиламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика