UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  0 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  0 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  3 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  13 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  15 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4

Қатар яна бир йирик спорт тадбири мезбони Янгиликлар

Қатар яна бир йирик спорт тадбири мезбони

Охирги йилларда Қатар жаҳонда спорт пойтахтига айланиб олди.

Авваллари асосан Араб Кўрфази давлатлари мусобақаларига бошчилик қилган мамлакатда энди қитъа биринчиликлари, жаҳон чемпионатлари, турли гран-при ўйинлари ташкил қилинмоқда. Бирин-кетин йирик спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказиш йўлга қўйилди. 2011 йил Осиё Кубогига мезбонлик қилган Қатар энди 23 ёшгача футболчиларнинг қитъа чемпионатини ўзида қабул қилади.

2022 йил бўлиб ўтадиган мундиал Қатардаги йирик спорт тадбирларининг муносиб чўққиси бўлади. Кўпчилик ушбу мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилишини ёқламайди, бироқ агар об-ҳаво ёки бошқа шароитлар баҳона қилинса, унда жаҳон чемпионати фақат 15-20 давлатда ўтказилиши керак. 1994 йил АҚШда ҳам футболчилар пешинда ўта иссиқ ҳавода футбол ўйнашган. Ўшанда бу ҳеч кимнинг эътирозига сабаб бўлмаганди. Айтайлик, футбол учун яратилган шароитлар бўйича Қатар ўша АҚШ ёки Англияга бемалол дарс бера олади.

Шу йилнинг ёзида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол баҳсларига йўлланма берувчи Осиё Кубогида Самвел Бабаян бошчилигидаги олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ушбу мусобақага мезбонлик ҳуқуқи учун Қатар, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон ариза берганди. Якунда қатарликлар ғолиб чиқиб, яна бир йирик турнирга мезбонлик қиладиган бўлишди.


Уммонда бўлиб ўтган биринчи чемпионатда иштирок этган жамоаларнинг 13таси бу сафар ҳам мусобақада қатнашади. Қатар, Таиланд ва Вьетнам олимпия терма жамоалари турнирда дебютларини нишонлашади.

Учрашувлар Доха шаҳрида бўлиб ўтади. Арабча “Ад Дава” (“катта дарахт”) сўзидан келиб чиққан шаҳар жаҳондаги энг хавфсиз шаҳарлардан бири саналади. Бу борада Қатар Ўзбекистонга ўхшашиб кетади. Мамлакат ҳудуди анча кичик – 11586 квадрат километр. Юртимиздан тахминан 40 баравар кичик. 2,15 миллион аҳоли истиқомат қилади. 70 фоиздан ортиқ аҳоли хориждан келиб ишловчи инсонлардан иборат. Туб аҳоли камлиги учун ҳам Қатар чемпионати ўйинлари пайтида стадионлар тўлишига камдан-кам гувоҳ бўлиш мумкин. Қолаверса, маҳаллий аҳолининг аксар қисми йил давомида саёҳатда бўлади. Спортчилар етишмаётгани сабабли у ерда хорижлик спортчиларга мамлакат фуқаролигини бериш одат тусига кирган.

Учрашувлар бўлиб ўтадиган январь ойида ҳарорат 14-22 даража атрофида бўлади. Яъни, об-ҳаво жамоалар учун қийинчилик туғдирмайди. Ўйинлар Доха марказидаги 4 стадионда ўтказилиши режалаштирилган.


Жассим Бин Ҳамад стадиони (“Ал Садд”)
1970-йилларда қурилган стадион кейинчалик 2011 йилги Осиё Кубоги ўтишидан аввал қайта таъмирланган. “Ал Садд” ва Қатар терма жамоаси ушбу стадионда учрашувларини ўтказади. Гуруҳ босқичи, чорак ва ярим финал, 3-ўрин учун беллашув айнан мазкур стадионда бўлиб ўтади. 15 минг мухлисни бағрига сиғдира олади.

Суҳайм Бин Ҳамад стадиони (“Қатар СК”)
1980-йилларда ишга туширилган стадионда қулай шароитлар муҳайё этилган. Катталар ўртасидаги Осиё Кубоги ҳам шу стадионда ўтказилганди. 12 минг ишқибоз ўйинларни кузатиб бориш имкониятига эга. Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Олимпия терма жамоамиз барча баҳсларини айнан шу стадионда ўйнайди.

Гранд Ҳамад стадиони (“Ал Араби”)
2011 йилги мусобақада бу стадион машғулот майдони сифатида хизмат қилган. Гуруҳ босқичи ва чорак финал баҳслари ўтадиган “Гранд Ҳамад”га 18 минг томошабин сиғади. Юртида нотинчлик сабабли ўйнай олмайдиган қўшни давлат терма жамоалари учун ушбу стадион уй ўйингоҳи вазифасини бажариб беради.

Абдуллоҳ Бин Халифа стадиони (“Лаҳвия”)
Чемпионат ўтадиган стадионлар ичида энг янгиси. 2013 йил ишга туширилган стадион кичик, шу билан бирга жуда шинам ва энг қулай шароитлар яратилган. “Лаҳвия” жамоаси уй ўйинларини шу ерда ўтказади. 10200 ишқибоз бир вақтда трибуналардан ўрин эгаллаши мумкин. Кўриниши ҳам жуда ажойиб. Унда гуруҳ босқичи, чорак ва ярим финал, шунингдек, финал учрашуви ташкил этилади.

Чипталар сотуви 2 январдан Дохадаги турли савдо моллари ва ўйин кунлари стадионлар олдида ташкил қилинган. Болалар ва ногиронлар барча ўйинларга чипта сотиб олмаган ҳолда ташриф буюришлари мумкин. Очилиш ўйинига энг арзон чипталар 8,2 доллардан, энг қиммати 27 долларни ташкил қилади. Қуйида чипта нархлари билан танишинг. 3,65 Қатар риали 1 АҚШ долларига қийматига тенг.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика