UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  11 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Қаршининг “Севинч” жамоаси тайёргарликларни 15 февралдан бошлайди Янгиликлар

Қаршининг “Севинч” жамоаси тайёргарликларни 15 февралдан бошлайди

Ўн карра Ўзбекситон чемпиони ва саккиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби Қаршининг “Севинч” жамоаси 15 февраль куни ўз базасида йиғилади.
Жамоа қизларига мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Қаршида 18-23 январь кунлари бўлиб ўтган биринчи босқич, 1-туридан кейин дам олиш танаффуси берилган эди.

Владислав Хан шогирдлари қисқа муддатли тайёргарликлардан сўнг Самарқанд шаҳрига йўл олишади. Самарқанддаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида 18-21 февраль кунлари мазкур чемпионатнинг биринчи босқич, 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

2-турнинг дастлабки кунида Қашқадарёнинг икки грант жамоаси “Севинч” ҳамда “Лочин” жамоалари ўзаро куч синашишади. Мусобақа тақвимига кўра, “Севинч” жамоаси 19 февраль куни Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоасига, 20 февраль куни Хоразм воҳасининг “Тумарис” жамоасига, 21-фераль куни Жиззахнинг “Жиззах” жамоаларига қарши майдонга тушади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги мамлакатимиз U-16 терма жамоаси асосини ташкил қиладиган воҳамизнинг “Лочин” жамоаси қизлари ҳам айни кунларда ана шу мусобақа тараддудида.

Мини футбол бўйича Ўзбекистон XI чемпионати биринчи босқич, 1-туридан кейин мусобақа турнир жадвалида Владислан Хан шогирдлари – “Севинч” жамоаси 15 очко тўплаб, етакчилик қилишмоқда. Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги “Лочин” қизлари ҳисобида ҳам 15 очко бор, улар 2-поғонадан жой олишган.

Мусобақа тўпурарлар рўйхатини “Лочин” жамоаси ўйинчиси Нилуфар Қудратова бошқариб бормоқда, унинг ҳисобида 18та гол бор, рўйхатнинг иккинчи ўрнида “Севинч” жамоаси вакиласи Зумрад Назарова бормоқда у рақиблар дарвозасига 14та гол киритган. “Андижанка” жамоаси вакиласи Сафина Рушания ва “Севинч” аъзоси Маҳлиё Юсуповалар ҳисобида 10тадан гол бор.

“Севинч” ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика