UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 4:3 (матнли трансляция)  422 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  1 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО Янгиликлар

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказади.

Мазкур стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди.

Cўзимиз бошида шуни эслатиб ўтамизки, бу кенг қамровли реконструкция ишларининг асосий ташаббускори – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бўладилар. У киши шу йили ёзда “Марказий” стадионга ташриф буюриб, бунга кўрсатма берган эдилар.

Реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади.  Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қўёш тафти ва ёғингарчиликлардан асрайдиган қилиб,  ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.

Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига кўпроқ вақт талаб қилинганидадир.  Шуниси диққатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг ҳажми жуда катта бўлиб,  ишлар  келаси йилги баҳор фаслида тугалланиши назарда тутилган.

Стадион секторларидаги реконструкция режасига кўра,  асосий эътибор футбол ишқибозлари учун кўпроқ қўлайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига кўпроқ эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида стадион ҳудудида бир неча қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади.

Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими ҳашар йўли билан, Спутник қўрғонида жойлашган ёшлар қароргоҳидаги иккинчи майдонга кўчирилмоқда. Энди ёшлар қароргоҳида ҳам иккита футбол майдони бўлади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулинга тегишлидир.

Ушбу ҳашарда бир гуруҳ “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари ҳам иштирок этишди. Қуйидаги суратларда булар акс эттирилган.

Ўз-ўзидан савол туғилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг қолган учрашувларини қаерда ўтказади? Ҳозирча қолган учрашувлар “Геолог” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунга яқин кунларда аниқлик киритилади.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика