UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  15 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

“Қария” – Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони Янгиликлар

“Қария” – Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони

Нукус шаҳрида ҳаваскор жамоалар ва спорт клублари ўртасида мини футбол бўйича XII Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон мини футбол ассоциацияси тасарруфида ўтказилган мазкур мусобақада 20 та жамоа икки босқичда ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Дастлабки босқич ўйинлари тўрт гуруҳда давравий тизимда олиб борилди. Якуний натижаларга кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 1-8 ўринлар учун учрашувларни давом эттирди. Гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар 9-12, тўртинчи ўриндан жой олганлари 13-16 ва бешинчи ўрин соҳиблари 17-20 ўринлар учун майдонга тушди.

Чемпионатнинг ярим финалида “Инкассатор”(Нукус шаҳри) жамоаси НСК(Нукус спорт коллежи) ни 3:0, “Қария” фахрийлар футбол клуби жамоаси РШИФ(Республика футбол мактаб-интернати)ни 2:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди. Натижада, 3-4 ўринлар учун РШИФва НСК жамоалари куч чинашди. Унда РШИФ жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Қария” ва “Инкассатор” жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади, 3:0. Пеналтилар бўйича “Қария”лар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, чемпионлик нашидасини суришди.

Ўз навбатида Улуғбек Янгибоев( “Энг яхши дарвозабони”, “Инкассатор”), Марат Ауезниязов( “Энг яхши ўйинчи”, РШИФ) ва Темур Қуламетов(“Энг яхши тўпурар, 14 та тўп, “Қария” ФК)лар чемпионатнинг энг яхшилари деб топилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика