ПСЖ янги стадион қурмоқчи
08 фев 2023 19:16
Янгиликлар
ПСЖ янги стадион қуриш учун "Legends" ва "Colliers" компаниялари билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар бермоқда.
Дастлаб Франция чемпионлари "Парк де Пренс"ни сотиб олиб, унинг сиғимини оширмоқчи эди. Бироқ Париж мери Анн Идальго стадион сотилмаслигини айтди. Шундан сўнг ПСЖ ўз аренасини қуришга қарор қилди.
"Legends" аввалроқ "Тоттенхэм", "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клубларида ишлаган. Ҳар икки компаниянинг биринчи вазифаси – Парижда янги стадион қуриш учун жой топиш.
Олдинроқ ПСЖ Зиешнинг муваффақиятсиз трансфери айбдори кимлигини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар