UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  184 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  72 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади” Янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади”

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг янги шартномалари ҳақида сўз очди.

“Килианга келсак, у ҳақидаги баъзи муҳокамалар мени ҳайратда қолдирди. Унинг ўз йўли бор. Унинг жамоадаги ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. У аллақачон масъулиятни ўз қўлига олган, шунингдек, унда стабиллик ва аниқ фикр бор.

У билан гаплашмоқдамиз, узоқ музокараларни давом эттирмоқдамиз. Бизнинг позициямиз эса аниқ, нима исташимизни биламиз. Тез орада якуний қарор қабул қилинадиган палла келади. Музокараларнинг бошланиши ижобий натижага умид бермоқда.

Неймар билан ҳам суҳбатлашиб турибмиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо янги битим ҳали имзоланмади. У билан ишлаш жуда ёқимли. Мақсадимиз – тезроқ келишувга эришиш.

Шу каби ҳолат Анхель Ди Мария ва Хуан Бернатга ҳам тегишлидир. Юқоридаги футболчилар билан шартномаларни янгилаш ниятидамиз”, дейди спорт директори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика