UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  24 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади Янгиликлар

ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади

Париж клуби "Интер" футболчиси Милан Шкриньярни яқин орада сотиб олмоқчи.

Француз клуби "Интер"нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньяр трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. 

Манбага кўра, парижликлар ушбу қишки трансферлар ойнаси тугагунча ҳимоячини ўз сафида кўрмоқчи. Тезкор трансфер келишуви учун 15 млн евро тайёрланмоқда. Шкриньярнинг ўзи ПСЖга ўтишга рози ва клуб ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришган. 27 ёшли футболчи итальян клуби билан жорий йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмади. 

Жорий мавсумда барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушган Шкриньяр атиги 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика