UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  1 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  31 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  19 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди Янгиликлар

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди

ПСЖ Килиан Мбаппе учун "Реал"га қарши курашда мағлубиятга учраганини тан олди.

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ПСЖ 23 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга уринишларини тўхтатган. Парижликлар Мбаппенинг тез орада "Реал"га ўтишини эълон қилади.

Мадрид клуби ҳали Килианнинг адвокати билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо ҳужумчининг "Реал Мадрид"га эркин агент сифатида ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам ПСЖ Мбаппени жамоада қолишга кўндиришига ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Килианга катта шартнома ва имидж ҳуқуқидан 100% даромад таклиф қилишди, шунингдек, улар таркибни кучайтиришга ва унга сардорлик боғичини беришга ваъда беришди.

Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим "Реал Мадрид"да бўлишни хоҳлаган ва бу орзуси амалга ошади деб ўйламоқда.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 44 ўйинда 36 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика