ПСЖ мавсум охирида Почеттинога МЮга кетишига рухсат бериши мумкин
28 ноя 2021 00:55
Янгиликлар
ПСЖ мавсум охирида Почеттинога МЮга кетишига рухсат бериши мумкин
Мураббий ҳали ҳам МЮ учун асосий номзодлардан бири.
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсум охирида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақида Goal.com нашри хабар бермоқда.
Ҳафта бошида МЮ ва ПСЖ ўзаро билвосита алоқа қилган. Парижликлар мураббийни ҳозир қўйиб юбора олмасликларини маълум қилишган. Аммо, ПСЖ манчестерликлар билан мавсум охирида мураббийга рухсат бериш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Почеттино ҳозирда МЮнинг мураббийлик учун асосий номзодларидан бири.
"Манчестер Юнайтед" клуби тез орада вақтинчалик мураббий сифатида Ральф Рангникни тайинлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар