ПСЖ Кинга кўз тикди
05 май 2022 22:03
Янгиликлар
ПСЖ Кинга кўз тикди
"Пари Сен-Жермен" "Ювентус"да ижарада ўйнаётган "Эвертон" ҳужумчиси Мойзе Кинга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кин 2020/2021 йилги мавсумда ПСЖ сафида ўйнаган.
22 ёшли Кин "Эвертон"га тегишли, аммо ўтган ёзда "Ювентус"га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилган. Ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар