ПСЖ “Челси” футболчисини ижарага олмоқчи

Eldor Akmurzayev
24 сен 2020, 21:10
“Аристократлар” ҳимоячиси Антонио Рюдигер жорий мавсумни Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

27 ёшли германияликка ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Париж клуби футболчини ижарага олмоқчи.

Аввалроқ, Рюдигер жамоасини ўзгартиришга тайёрлигини айтилганди. У АПЛ илк турларини қайдномага киритилмагани сабаб ўтказиб юборди.

Антонионинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган. У 2019/20 йилги мавсум жамоа либосида 20 ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›