

Сурат "Барселона" "Реал"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган пайт эълон қилинган.
Испан ОАВнинг фикрича, ПСЖ томонидан юкланган Неймарнинг сурати тасодиф эмас, аксинча, парижликлар Каталония клуби устидан кулган. Кўк-анорранглилар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
Неймар 2013-2017 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилди. Жорий ёзда каталонияликлар 25 ёшли бразилияликни 222 млн. евро эвазига ПСЖга сотиб юборди.




