ПСЖ 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр

Alisher
20 авг 2021, 10:32
"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ПСЖга ўтмоқчи.

Париж клуби 18 ёшли франциялик футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этиш керакки, ўйинчининг ўзи "Ренн" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас ва Парижга йўл олмоқчи. Камавинганинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Камавинга жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди ва умумий ҳисобда 83 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien