UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  5 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  143 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

ПРО қани, жаноб мураббийлар? Янгиликлар

ПРО қани, жаноб мураббийлар?

Ўтган йилнинг декабрь ойида 2017 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

Ўша йиғилишда бир қатор муҳим масалалар ва янгиликлар эълон қилинганди. Улардан бири бош мураббийларга қўйиладиган талабнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлганди.

"Янги йилдан бошлаб олий лига клублари бош мураббиларида ПРО лицензияси бўлиши шарт. Буни биз ўйлаб топмадик. Бу ОФКнинг талаби. Шунга тайёр туринглар. Олий лига қайднома топшириш вақтида ходимларингиз келиб менежер дейди. Киму менежер? Клубда аниқ лавозим бор - бош мураббий! Тамом. Бош мураббий кимлигини аниқ кўрсатиш керак" - деганди ўшанда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов.

Кўпчилик клублар янги мавсум олдидан ПРО лицензияси бор бўлган бош мураббийга муҳтож бўлиб қолишди. ПФЛ клубларга қўйилган талабни бироз юмшатди ва тегишли лицензияси бўлмаган мутахассисларга вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчиси бўлишга рухсат берди. Унга кўра вақтинча мураббийлар ёз фаслида ПРО лицензияси учун ўқув курсларида ўқишлари керак эди. Аммо август ойи бошланди, ҳали ҳануз ПРО учун ўқиш бошлангани йўқ.

Олий лига клублари ичида етти мураббийнинг ПРО лицензияси мавжуд эмас. Балки ПФЛ ушбу талабни олиб ташлагандир ёки клубларга бир мавсум имконият бергандир. Бироқ агар шундай бўлган тақдирда ҳам ОАВда ушбу янгилик эълон қилинмади.



Қаршининг "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев жамоаси билан бир неча бор бронза медалларига эга чиқди, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубогида зафар қучди, "Насаф" ушбу мураббий қўл остида бир неча мавсум давомида Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этди. Бироқ ПФЛ талабига кўра ҳар қандай мураббийда ПРО бўлиши керак, демак Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам тегишли лицензияни олиши керак.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев йил бошида "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинланди. Бақоев айнан шу йилдан бошлаб олий лига клубини бошқаришни бошлади. Яъни собиқ ҳужумчи бош мураббийликда дебютини ўтказмоқда. Албатта дастлабки йил учун натижалар ёмон бўлмаяпти, аммо қоида барча учун бир хил, шундай экан Бақоев айни пайтда бош мураббий бўлиб ишлашга ҳуқуқи йўқ. Ҳар ҳолда ПФЛ бош директори шундай деган.



Фарҳод Магаметов клубларда менежер лавозими йўқлиги, фақат бош мураббий лавозими борлигини айтганидан сўнг “Қизилқум” бош менежери Ҳамиджон Актамов бу йилдан бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бироқ унда ҳам юқорида айтилавериб сийқси чиққан лицензия мавжуд эмас. Шу сабаб Актамов худди Бақоев каби вақинча бош мураббийи лавозими бажарувчи ҳисобланади.

"Янги йилдан олий лига мураббийларида ПРО лицензияси бўлиши ҳақида айтишди. Бу тўғри қарор деб биламан. Мураббийлар ўз устиларида ишлашса ривожланиш бўлади. Мени қўяверинг, менга ПРО лицензияси керак эмас. Нафақага чиқадиган ёшга етиб қолган бўлсам. "Металлург"да ёш мураббийлар бор, масалан Февзи Давлетов". Бу интервьюни “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов янги йил байрами арафасида берган эди. Мана ўша интервью берилганига 8 ой вақтдан кўпроқ вақт бўлди. Бироқ ПРО лицензиясига эга бўлмаган Мирсодиқов Бекобод клуби бош мураббийи сифатида қайд этилиб келмоқда.

Ўтган йил “Навбаҳор”ни олий лигада олиб қолган Илҳом Мўминжоновда ҳам ПРО йўқ. Бироқ раҳбарият унинг ишидан қониқмоқда ва мураббийга тўла ишонишда давом этмоқда. Қишда таркибга кўплаб янги ўйинчиларни жалб қилган Мўминжонов ёзда ҳам 10га яқин янги футболчиларни қўшиб олди. “Лочинлар” устози агар ПРО ўқув курслари бўлса унда албатта ўқишини бир неча бор айтиб ўтган эди. Бироқ ҳозирча бу ўқишдан дарак бўлмаяпти.



“Сўғдиёна”нинг янги бош мураббийи Диёр Файзиев ҳам тегишли ҳужжат йўқ ва у олий лига клубини бошқариш ҳуқуқига эга эмас. Даврон Файзиевнинг акаси ҳисобланган Диёр Орифовичда B лицензия бор холос. Шу пайтга қадар регламентга кўра олий лига мураббийларида камида A лицензияси бўлиши шарт эди. Аммо Жиззах клуби катта эҳтимол билан нимага бошқа клубларга мумкин-у бизга мумкин эмас қабилида иш тутиб Диёр Файзиевни бош мураббий этиб тайинлаб қўйди.

“Локомотив” ва “Динамо” клубларидаги вазиятдан ўқувчиларимизнинг хабарлари бўлса керак. Ушбу жамоаларда аслида бош мураббий бошқа инсонлар, қоғозда эса ПРО лицензияга эга бўлган мутахассислар бош мураббий ҳисобланишади.

Ушбу мақола билан қайсидир мураббийни ёмонлаш ёки қайсидир жамоани танқид қилмоқчи эмасмиз. Шунчаки йил бошида ПФЛ раҳбари томонидан айтилган кескин талабни клублар қанчалик бажаришганига эътибор қаратмоқчи бўлдик холос. Балки август ойининг ўзида ёки кейинроқ ПРО лицензияси учун ўқув курслари ташкил этилар. Бироқ иккинчи давра ўйинлари старт олган пайтда мураббийлар клуби ҳақида ўйлайдими ёки ўта муҳим бўлган лицензия учун ўқиш ҳақида бош қотирадими? Бу ҳам кишини ўйлантирадиган ҳолат ҳисобланади.



Олий лигада ишлаётган қайси мураббийда ПРО лицензия бор?
"Локомотив" Андрей Микляев - ПРО
"Бунёдкор" Миржалол Қосимов - ПРО
"Машъал" Александр Хомяков - ПРО
"Нефтчи" Вадим Абрамов - ПРО
"Олмалиқ" Виктор Кумиков - ПРО
"Қўқон-1912" Нўъмон Ҳасанов - ПРО
"Обод" Рауф Инилеев - ПРО
"Динамо" Олег Тюлькин - ПРО
"Пахтакор" Шота Арвеладзе - ПРО

"Шўртан" Виталий Легай
"Насаф" Рўзиқул Бердиев
"Бухоро" Улуғбек Бақоев
"Қизилқум" Ҳамиджон Актамов
"Металлург" Рустам Мирсодиқов
"Сўғдиёна" Диёр Файзиев
"Навбаҳор" Илҳом Мўминжонов

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика