UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Зоминда Янгиликлар

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Зоминда

ПРО-Лиганинг 3-тур якунлари бўйича эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Очиғини айтганда, “В” гуруҳидаги ўйинлар ишқибозларнинг қизиқишидан четда қолмоқда. Чунки мухлисларнинг ташрифи у қадар кўп бўлаётгани йўқ. Томошабинлар сони 3000тадан ҳам ортаётгани йўқ.  

Хусусан, 3-турнинг жами 4та ўйинига 5253та мухлис киргани ҳам сўзимизни исботласа ажаб эмас. Ҳар бир учрашувга ўртача 1313 нафар ишқибоз демакдир. Албатта бу жуда оз.
3-турда энг кўп мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган баҳс “Зомин” – “Шердор” (0:2) ўйини бўлди. Зоминдаги учрашувга 2513 нафар томошабин ташриф буюрган. Шунга қарамай мезбонлар ўз уйида кутилмаганда “Шердор”га имкониятни бой берди.

Энг кам ишқибоз кирган учрашув Наманган вилояти, Уйчи туманида кечган “Хотира-79” – “Локомотив-БФК” (4:3) ўйини бўлди. Голларга бой бўлган баҳсни атига 707 нафар мухлис бевосита стадионда кузатиб борди.


Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

 “ХОТИРА-79” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” - 4:3 (2:1).
Уйчи тумани. “Пахтакор” стадиони. 707 томошабин.

 “ЗОМИН” – “ШЕРДОР” - 0:2 (0:0).
Зомин шаҳри. “Марказий” стадион. 2513 томошабин.

 “ҒИЖДУВОН” – “ИФТИХОР” - 2:1
Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 1208 томошабин.

 “ЁЗЁВОН” – “ЛАБСА” - 0:0
Ёзёвон шаҳри. “Ёзёвон” стадиони. 825 томошабин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика