UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  14 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

ПРО-Лига, “В” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “В” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лига2-тур
ПРО-Лига “В” гуруҳининг 2-турида бўлиб ўтган ўйинлардаги голларга шарҳ бериб ўтамиз.

* Турнинг 4та ўйинида жами 9та гол қайд этилди. Қизиғи, “В” гуруҳида ўтган турда ҳам 9та гол қайд этилганди.
* Шундан 3таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 6та голни меҳмонлар киритди.
* Сафарда энг кўп гол урган жамоа – “Нурафшон”. Самарқандда “Шердор” жамоасига қарши кечган баҳсда Тошкент вилояти жамоаси рақиб дарвозасига  3та тўп киритишга муваффақ бўлди.  
* “Зомин”, “Лабса” ва “Ғиждувон” жамоалари ушбу турда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* Ўз майдонида рақиб дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа ҳам “Шердор” бўлди. 2та гол.
* Турнинг энг тезкор голи “Шердор” – “Нурафшон” ўйинида қайд этилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида меҳмонлар аъзоаси Элбек Равшанов яратилган вазиятни гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси ушбу тезкор гол якунда Тошкент вилояти жамоасига сафарда муҳим уч очкони келтирди.  
* Турнинг энг сўнгги голи ҳам “Шердор” – “Нурафшон” ўйинида кузатилди. Драматик тарзда кечган учрашувнинг 83-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.
* Ўйинларнинг биринчи таймида 3та гол қайд этилди.
* Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.
* ПРО-Лиганинг 2-турида 2та пенальти қайд этилди. “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” учрашувини бошқариб борган ҳакам Олимжон Толибжонов ҳар бир таймда меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини аввалига Тимур Эргашев аниқ амалга ошира олмаган бўлса, иккинчи бўлимда Саидмаҳмуд Ғуломов унумли фойдаланиб қолди. Лекин бу “Локомотив-БФК”нинг мағлубиятдан қутулиб қолишига етарли бўлмади.
* Ушбу турда дубл, хет-трик ва автогол қайд этган футболчилар урчмади.  

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда гол урган футболчилар
1. Саидмаҳмуд Ғуломов (“Локомотив-БФК”) – 1та.
2. Маъмир Қосимов (“Ёзёвон”) – 1та.
3. Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон”) – 1та.
4. Достон Тошматов (“Зомин”) – 1та.
5. Фарзин Мухторов (“Шердор”) – 1та.
6. Фурқат Раҳмонов (“Шердор”) – 1та.
7. Элбек Равшанов (“Нурафшон”) – 1та.
8. Фаррух Шотурсунов (“Нурафшон”) – 1та.
9. Орифхўжа Абдухолиқов (“Нурафшон”) – 1та.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика