UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларда ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  4 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   13 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Про-лигада 7-тур учрашувлари давом эттирилди. Мазкур тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатларни бошлаган фарғоналикларда бир қатор қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқлагида Фарғона жамоасининг ҳужумларида фаоллик кўрсатган Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиевлар бир қатор голли вазиятларга бўлишди. Ушбу дақиқалар ичида "Шўртан" жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини, шунингдек жамоа сардори ва дарвозабонининг фаол ўйини фарғоналикларга гол уришга имкон бермади. Комбинацион ўйин самара келтирмагач, "Нефтчи" вакиллари узоқ масофалардан ҳам зарба йўллаб ўз омадларини синаб кўра бошладилар. Шундай вазиятлар натижасида учрашувда ҳисоб очилди. Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси "Шўртан" дарвозасидан ўрин олди - 1:0. Бўлим сўнгига қадар ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва танаффусга "Нефтчи" вакиллари кичик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам биринчи бўлимга ўхшаш кўринишда ўтди. Фарғоналиклар кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун ҳаракат қилган бўлсалар, "Шўртан" вакиллари қарши ҳужумларда ўз омадларини қидиришди. Кўплаб вазиятларда ғузорликлар ҳужумчиси Бекзод Сувонов олдинги чизиқда ёлғизланиб қолгандек кўринди.

Фарғона жамоасининг кетма-кет ҳужумлари натижасида 74-дақиқада ғузорликлар дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. Яна ўша Собит Синдаровнинг ажойиб узатмасига Сайдулло Раҳматов яқин масофадан зарба йўллаб гол урди - 2:0. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО-Лига. 7-тур.
"Нефтчи" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имомов.
Голлар: Собит Синдаров, 29 (1:0), Сайдулло Раҳматов, 74 (2:0).
"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдаров, 14. Шерзод Каримов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 22. Умар Адхамзода, 25. Сарвар Солиев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов.
"Шўртан": 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдивойитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Баҳромов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77. Салоҳиддин Санақулов
Захира: 25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 98. Шербек Эшмуродов.


 




Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика