UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  39 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  22 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  7 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2

Про-лига. "Лабса" - "Локомотив-БФК“. Превью Янгиликлар

Про-лига. "Лабса" - "Локомотив-БФК“. Превью

Хабарингиз бор, 11 июнь куни Ўзбекистон Про-лигаси Б гуруҳининг 14-тури учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Бухоронинг "Лабса" жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг "Локомотив-БФК" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув борасида сизларга маълумотлар келтириб ўтамиз.

Баҳсни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Султонов ҳамда Ж.Рустамовлар ёрдам беришади. Учрашув комиссари этиб Бахтиёр Намозов тайинланган бўлса, назоратчиликни Олег Рубаков ўз бўйнига олган.

"Локомотив-БФК" жамоаси Про-лигада ўтказилган барча учрашувларда ғалаба нашидасини сурмади. Тошкентликлар фақатгина 13-турда ўз майдонида "Ифтихор"га қарши учрашувда мавсумдаги илк очкосига эга чиқди. Қолган 11 ўйинда эса фақатгина мағлубият қайд этилган.

Биринчи даврада ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Лабса" ўйинида Шуҳрат Жўраев шогирдлари ўзларининг Про-лигадаги илк ғалабасини нишонлашган эди. Ҳисоб - 2:1.14-турдаги баҳс мазкур жамоаларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви бўлади.

Эслатиб ўтамиз "Лабса" - "Локомотив-БФК" учрашуви 11 июнь куни "Вобкент" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Барчангизни ушбу жамоаларнинг қизиқарли баҳсида кутиб қоламиз.

ПФК "Лабса" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика