UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  105 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  19 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради” Янгиликлар

Про Лига. Жавоҳир Соҳибов: “Турон”да рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтаради”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда.

Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа аъзолари кеча йиғин доирасида ташкил этилган назорат учрашувида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди. Тенг суратлар остида кечган баҳсда Андрей Канчельскис шогирдлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувдан сўнг яйпанликларнинг тажрибали футболчиси Жавоҳир Соҳибовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Тўғри, ҳали чемпионат бошланмасиданоқ карантин эълон қилинди. Шундай бўлсада мураббийларимизнинг кўрсатмалари билан уйда қўлдан келганча якка тартибда машғулотларни олиб бордик. “Турон” олдига йил бошида Суперлигага йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Бу борада клубда кенг ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Жамоага янги замонавий автобус берилди, уй учрашувларини ўтказадиган майдонимиз чими янгиланди. Стадионда кўп ишлар қилинди. Умуман олганда клубда рўй бераётган янгиликлар футболчиларнинг кайфиятини янада кўтармоқда, барча шароитлар яратиб бериляпти. Биздан фақат майдонга чиқиб футбол ўйнаш ва ғалаба қозониш талаб қилинали, холос. Таркибимиз кучайтирилди. Суперлигада ўйнаган тажрибали футболчилар таклиф қилинди. Машғулотларда асосий эътибор бир-биримизни ўзаро яхши тушуниб олишга ва жамоавий ўйинни шакллантиришга эътибор берилмоқда. Чунки, анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдик. “Навбаҳор” билан назорат ўйинида мураббийлар тўпни кўпроқ ўзимизда ушлашимизни талаб қилишди. Ёмон ўйнамадик деб ўйлайман”,- дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика