UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  103 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси Янгиликлар

Про-Лига. Дастлабки 3та тур статистикаси

Кеча бўлиб ўтган учинчи турнинг қолдирилган "Динамо" - "Хоразм" ўйини билан Про-Лигада учинчи тур тўлиқ якунланди. Лига мухлислари эътиборига айрим статистик маълумотларни ҳавола этамиз.

Учта турда жами 12 та ўйин ўтказилди. Ўйинларнинг 10 тасида мезбонлар, биттасида меҳмонлар ғалаба қозонди. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

12 та ўйинда жами 35 та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.91 тадан гол тўғри келади. Голларнинг 28 таси мезбонлар, 7 таси меҳмонлар ҳисобига ёзилган. Бир ўйинда энг кўп гол 3-турдаги "Шўртан" -"Турон" (3:2) ўйинида киритилган, энг кам гол эса 1-турдаги "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) ва 2-турдаги "Турон" - "Оқтепа" (1:0) ўйинларида киритилган.



Жами 35 та голларнинг 12 таси биринчи таймда, 23 таси эса иккинчи таймда урилган. Бешта гол пенальтидан урилган.

Турдан турга голлар сони ўсиб бораяпти. Биринчи турда 10 та, иккинчи турда 11 та, учинчи турда эса 14 та гол киритилди.

Энг тезкор гол учинчи турда "Шўртан" футболчиси Бекзод Суюнов томонидан Турон дарвозасига ўйиннинг 4- дақиқасида урилган.

Битта хет-трик қайд этилди. "Зомин" ҳужумчиси Элдор Каримов "Шўртан" билан ўйинда уч марта гол уришга эришди.



Учта автогол қайд этилди. Энг қизиғи ҳар уччала автогол ҳам "Истиқлол" жамоасининг рақиблари ҳисобига ёзилди. Иккинчи турдаги "Динамо" - "Истиқлол" ўйинида "Динамо" футболчилари Амиржон Сафаров ва Аваз Агалиев, учинчи турдаги "Истиқлол" - "Зомин" ўйинида эса "Зомин" футболчиси Жавоҳир Комилов ўз дарвозасига гол уриб "Истиқлол"га ёрдам бериб юборган.

Учта турдан сўнг "Турон" ва "Шўртан" жамоалари энг кўп олтитадан рақиблар дарвозасига гол урган бўлса, "Хоразм" жамоаси энг кам, атиги битта гол урди холос. "Нефтчи" жамоаси энг кам, битта гол ўтказиб юборди, "Хоразм" эса энг кўп тўққизта гол ўтказиб юборди. Фақатгина "Нефтчи" умуман мағлубиятга учрамади, "Хоразм" эса ҳар учала ўйинда ҳам ютқазди.




Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика