UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  8 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  4 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Истиқлол”да Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Истиқлол”да

11 апрель, чоршанба куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборга молик жиҳатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳидан ўрин олган 4та учрашувида жами 13 220 нафар томошабин ташрифи кузатилди. Ҳар бир баҳсга ўртача 3 305та мухлис демакдир.  Кеча Термиз, Фарғона, Урганч ва Муборак шаҳрида чемпионатнинг очилиш ўйини муносабати билан учрашувдан олдин ишқибозлар учун концерт дастури ҳам бўлиб ўтди.

Энг кўп ишқибоз ташрифи бўйича “Истиқлол” – “Андижон” ўйинини айтиш мумкин. Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида кечган мазкур ўйинга кириш бепул қилиб белгилангани учун ҳам мухлисларнинг ташрифи кўп бўлди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, кеча стадион трибунасида ўқувчи ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил этди. Асосийси масъул шахслар ишқибозларни ўйинларга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек кеча Андижондан ҳам таҳминан 500-600 нафар мухлис Фарғонага ташриф буюрганини қўшимча қилиш жоиздир.

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида кечган турнинг марказий ўйинига атига 4225 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.

Муборакдаги “Б.Вафоев” номли ўйингоҳда ўтган “Машъал” – “Норин” учрашувига ҳам кириш бепул қилиб белгиланган бўлсада, атига 1023 нафар томошабин ташриф буюрганини кўриш мумкин. “Газчилар” ПРО-Лигага тушириб юборилгач, мубораклик футбол ишқибозларининг қайсидир маънода ҳафсаласи совуган бўлиши ҳам мумкин. Яна ким билади дейсиз.

Турнинг энг кам ишқибоз ташриф буюрган ўйини Урганч шаҳридаги “Ёшлик” стадионида кечган “Хоразм” – “Орол” баҳси бўлди. Мазкур учрашув аслида соат 17:00да бошланиши керак эди. Аммо стадионда юзага келган маълум муаммо туфайли ўйин деярли 1,5 соатдан кейин бошланди. Шунга ҳам бўлса керак, ўйинни 960 нафар ишқибоз бевосита кузатиб боргани, учрашув қайдномасига ёзиб ўтилган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“МАШЪАЛ” – “НОРИН” – 2:0 (2:0).
Муборак шаҳри. “Б.Вафоев” номли стадион. 1023 томошабин.


 “ИСТИҚЛОЛ” – “АНДИЖОН” - 0:4 (0:3).
Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 7012 томошабин.


“ХОРАЗМ” – “ОРОЛ” – 4:1 (1:0).

Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 960 томошабин.


“СУРХОН” – “ШЎРТАН” - 0:0
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 4225 томошабин.


ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Ифтихор”да

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика