UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Ифтихор”да Янгиликлар

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Ифтихор”да

ПРО-Лиганинг 2-тур якунлари бўйича қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

“В” гуруҳида мухлисларнинг стадионга ташрифи “А” гуруҳидан сезиларли равишда фарқ қилмоқда. Кўп ўйинларга ишқибозлар ташрифи хатто 1 000тадан ҳам ошмаётганини кўриш мумкин. Ваҳоланки, жойларда учрашувга кириш бепул қилиб белгиланган. Шунга қарамай, мухлислар стадионга бормаяпти. “В” гуруҳдаги 4та ўйинга жами 4559 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган. Ҳар бир баҳсга ўртача 1139тадан томошабин демакдир.

Энг кўп мухлис кирган ўйини “Ифтихор” – “Зомин” (0:1) тўқнашуви бўлди. Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “БЎСМ” стадионида кечган учрашувга 3650 нафар томошабин ташриф буюрган.

Аксинча бу борада энг паст натижа қайд этган “Локомотив-БФК” бўлди. “Темирйўлчилар”нинг ўз уйидаги очилиш ўйинига атига 86 нафар томошабин кирган.

Вобкент тумани ва Самарқанд шаҳрида кечган баҳсларга мухлисларнинг ташрифи 500 тадан ҳам ошмаганини кўриш мумкин.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?      

“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ЁЗЁВОН” – 1:2 (0:0).
Тошкент шаҳри. Тошкент темир йўллари институти стадиони. 86 томошабин.


“ИФТИХОР” – “ЗОМИН” -  0:1 (0:0).
Олтиариқ шаҳри. БЎСМ майдони. 3650 томошабин.


“ЛАБСА” – “ҒИЖДУВОН” - 0:0
Вобкент шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 493 томошабин.


 “ШЕРДОР” – “НУРАФШОН” - 2:3 (1:2).

Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 330 томошабин


ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда энг кўп мухлис “Истиқлол”да

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика