UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  0 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  4 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  5 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  3 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  21 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  77 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон" Янгиликлар

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон"

Бугун Ўзбекистон биринчилигининг 10-тур баҳсларига старт берилади. Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси Ғиждувоннинг «Ғиждувон» жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак  икки бора куч синашишганига гувоҳ бўламиз. Ўтган йили бўлиб ўтган иккала бахсда хам «УзДонгЖу» жамоаси ғалаба қозонган. Ғижувонда бўлиб ўтган баҳсда 0:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, Андижонда ўтказилган баҳс эса  4:2 ҳисобида якун топган.

Ўтказилган ўйинлардан сўнг майдон эгалари 9 ўйиндан 18 очко жамғариб 4-ўринни банд этган бўлса «Ғиждувон» жамоаси 8 ўйиндан 4 очко жамғариб сўнгги ўринни банд этишган.

Ушбу баҳс олдидан ҳар иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор майдон эгалари таркибида ўтган турда майдондан четлатилган Феҳруз Солоҳидинов қатнаша олмаса меҳмонлардан эса сариқ карточкалари тўрттага етган Мирзо Турсунов ва Маъмур Рамазонов иштирок этишмайди.  

Ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Ахмаджон Эргашев бошқариб боради унга қанотларда фарғоналик Қахрамон Собиров ва наманганлик Абдумажид Жабборов ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси наманганлик Шуҳрат Бозоров. Эътиборлиси ўтган йили бўлиб ўтган Андижондаги баҳсни ҳам Ахмаджон Эргашев бошқариб борган.

Барча мухлисларни бугун 17:00да Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтадиган  ушбу қизиқарли учрашувга таклиф этамиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
 2015 ЙИЛ
Иккинчи босқич 8- тур. 20-сентябр (якшанба)
«Ғиждувон» (Ғиждувон)–«УзДонгЖу» (Андижон) 0:4. 125 томошабин.
Хакамлар:
О.Тўйчибоев (Тошкент) – 8,2, Д.Сарсенов (Нукус) - 8,4,Б.Канназаров (Нукус) - 8,0
Назоратчи: А Тамбовцев (Тошкент).
Голлар: А.Жўрабоев (34) А.Қаюмов (67) И.Турсунов (83-пен) С.Солохиддинов (85)
Огохлантиришлар: М.Файзуллаев (64) Ш.Рахматов (83) – Ф.Солохидинов (15) Б.Ғозиев (17) И.Каримов (76)
Четлатиш: М.Қосимов (Ғиждувон 78)

Иккинчи босқич 9- тур. 26-сентябр (шанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) 4:2. 112 томошабин
Хакамлар:
А.Эргашев (Тошкент) – 8,2, Р.Толибжонов  (Фарғона) - 8,1,Ш.Аъзамов (Фарғона) - 7,7
Назоратчи: С.Зайлобиддинов (Фарғона).
Голлар: Ф.Солохидинов (30) А.Тўхтасинов (50) И.Каримов (84) А.Жўрабоев (90+2) – А.Абдуллаев (45) Т.Умаров (83)
Огохлантириш: Ш.Салимов (Ғиждувон 31)

10- тур. 18-май  (чоршанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) Шўрбулоқ ФИМИ стадиони
Хакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Қ.Собиров (Фарғона), А.Жаббаров (Наманган)
Назоратчи:  Ш.Бозоров (Наманган).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика