UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  10 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

Жиззахдаги янги стадиондаги илк учрашувда "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" жамоалари тўқнаш келишади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
26 июнь 2015. Жиззах. “Жиззах” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клуб ўзаро 16 бор куч синашишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Жиззах клуби 7та ўйинда ғолиблик нашидасини сурган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти бор мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Сўғдиёна” томонида – 25:19. Ўзаро ўйнларда “Сўғдиёна” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” эса ҳозиргача 21 очко ишлаб олган.

“Сўғдиёна”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси эса – 4:2.

Бу жамоалар сўнгги бор 2002 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўша йил Қўқонда ўтган баҳс тақдирини Шухрат Юсупов томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Жиззахда ҳам битта гол урилган. Қобил Алиқулов тўп киритиб “Сўғдиёна”га ғалаба келтирганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:
14.09.2002 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Қўқон-1912”ни 7 марта таслим қилган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” сафардан дуранг билан қайтган. Водий клуби “Сўғдиёна” майдонида умуман зафар қуча олмаган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика