UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «ОЛМАЛИҚ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «ОЛМАЛИҚ»

Олий лиганинг 15-турида "Олмалиқ" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби меҳмони бўлади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
9 август. Зомин. “Зомин” стадиони. 17:45
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 9 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 4та ўйинда ғалабага эришган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 23та гол киритиб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 15, “Сўғдиёна” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

Дастлабки даврадаги ўйинда голлар шоуси кузатилган. “Олмалиқ” сафида Дилявер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (иккита) гол уришган. Бунга “Сўғдиёна”дан Сухроб Қобилов ва Сардор Эминов жавоб беришган – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган 4 учрашув:
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – икки ғалаба ва икки дуранг. Охирги учта ўйинда меҳмонлар иккитадан гол уришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика