UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  1 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  9 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11

Превью. "Сўғдиёна" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Насаф"

Олий лиганинг 7-турида Қаршининг "Насаф" клуби сафарда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.
«СЎҒДИЁНА» – «НАСАФ»
3 май. Зомин. "Зомин" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Жўрахонов
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 26 бор куч синашишган. “Насаф” 19та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 54:24. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлишган, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:2.

2013 йилги мавсумдаги иккала ўйинда ҳам “Насаф” икки тўп фарқи билан ғолиб чиққан. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда Шохрух Гадоев ва Азамат Алланиязов мезбонларнинг мағлубиятини таъминлаган – 0:2. Қаршидаги ўйинда томошабинлар жами 6 голнинг гувоҳига айланишган.  Дастлаб Ренат Байрамов жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан, бунга “Насаф” Артур Геворкян, Илҳом Юнусов ва Шуҳрат Муҳаммадиевнинг голлари билан жавоб берган. Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” вакили Суҳроб Бердиев ҳисобни қисқартирган. Аммо Геворкян дубл расмийлаштириб фарқни иккитага оширган – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2
23.09.2011 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2
26.09.2009 «Сўғдиёна» - «Насаф» 1:4
29.08.2008 «Сўғдиёна» - «Насаф» 2:1
07.05.2006 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда умуман дуранг қайд этилмаган. 5 марта майдон эгалари, 8 марта “Насаф” ғалаба қозонган. Жиззахдаги охирги 3 ўйинда “Насаф” ғалабага эришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика