UZ

Сўнгги янгиликлар

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  3 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал"

"Сўғдиёна" клуби олий лиганинг дастлабки турида олий лигага қайтган "Машъал" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «МАШЪАЛ»
15 март. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, М.Муҳамедов.
Назоратчи: Г.Имомов.

“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 10 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 4 марта ғалаба қозонган ва 4 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 28:16. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 34, “Сўғдиёна” эса 16 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Ўтган йил “Машъал”, 2012 йил эса “Сўғдиёна” олий лигада иштирок этмаган. Шу сабабли бу жамоалар ўртасида сўнгги учрашувлар 2011 йил бўлиб ўтган. Ўша йил Муборакда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар вакили Тимур Айзатуловнинг голига Шуҳрат Муҳаммадиев жавоб берганди – 1:1. Жиззахда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар ғалаба қозонишган. Баҳодир Пардаев биринчи бўлимда икки бор “Машъал” дарвозасига гол урган. Иккинчи бўлимда Самандар Шодмонов (икки марта) ва Зафар Холмуродовнинг голлари муборакликларга иродали ғалабани тақдим этдганди – 3:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2011 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:3
01.03.2009 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:0
12.04.2008 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:4
03.06.2006 «Сўғдиёна» - «Машъал» 0:1
25.10.2005 «Сўғдиёна» - «Машъал» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида уч бора “Машъал”дан устун келган. Битта учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 5та ҳолатда Муборак клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. “Сўғдиёна” мезбонлик қилган охирги 7 ўйинда фақат бир бор зафар қучган.

Тахмин: Ўйинда дуранг қайд этилиши мумкин. "Сўғдиёна" ўз мухлислари қаршисида фақат ғалаба учун ўйнайди, "Машъал" эса олий лигани соғинган. Сиз нима деб ўйлайсиз?


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика