UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12

Превью. “Сўғдиёна” - “Локомотив” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Локомотив”

Суперлиганинг 18 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 7-турида “Сўғдиёна” Тошкентда  “Локомотив” га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу учрашувнинг 35-дақиқасида Сардор Рашидов Кахи Махарадзенинг узатмасидан ҳисобни очган эди. Ўйиннинг 54-дақиқасида эса Санжар Шоахмедов ҳисобни оширди 2:0. Шу тариқа ўйинда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган.

ЎЙИНИ  ТЕМУР ТЎХТАСИНОВ  БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна”-“Локомотив ” ўйинини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Анвар Маражабов ва Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Комил Расулов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Бахтиёр Маметов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив”  клублари олий лигада шу кунгача  21 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 2 та, “Локомотив” ҳисобида  16 та ғалаба мавжуд. 3 та ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “темирйўлчилар” томонида:  11:54 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 9 очкони қўлга киритган бўлса,  “Локомотив ”  51  очкони қўлга қиритган.


“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашувлар :
12.08.2017 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:4
10.04.2016 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:1
03.04.2015 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 10 та ўйиндан 2 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган. 3 та  учрашув дуранг натижа билан якунланган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:


Ёшлар лигаси баҳси 23 июль куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси 24 июль куни соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика