UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 4-турида "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)
10 апрель 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
 
“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 40та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари 9 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 7:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам “Локомотив” зафар қучган. “Сўғдиёна” уйида ўтган учрашувда Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган голлар “Локо”га ғалаба келтирган. Майдон эгалари сафида ягона голни Анвар Ражабов урган – 1:3. Тошкентда Элёр Орипов ўз дарвозасини ишғол қилиб голлар шоусини бошлаб берган. Санжар Шоаҳмедов (2та), Ислом Тўхтахўжаев (2та), Марат Бикмаев ва кичик Жасур Ҳасанов “Сўғдиёна” дарвозасига тўп киритишганди – 7:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.04.2015 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 8та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва тўрт бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика